2014 йилда ўзбек акция ва корпоратив облигациялар бозори 35,8% ўсди

Дата: 10:23, 27-01-2015.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – 2014 йил якунлари бўйича ўзбек акция ва корпоратив облигациялар бозорининг айланмаси 1,3 трлн сўмни ташкил қилди. Бу, 2013 йилдагига солиштирганда 350 млрд сўм ёки 35,8% кўпдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказидан хабар қилишларича, битимларнинг асосий қисми бирламчи бозорда тузилган бўлиб, бунга йирик акционер холдинг компанияларининг ташкил этилиши ва бир неча давлат корхона ва муассасаларининг акционерлик жамиятларига айлантирилиши ҳамда уларнинг таъсисчилар орасида акциялар чиқариши сабаб бўлган.

2014 йилда аҳоли (жисмоний шахслар) иштирокидаги иккиламчи акциялар бозоридаги битимлар ҳажмлари 50,6 млрд сўмга тенг бўлиб, 2013 йилдаги муқобил кўрсаткичдан 1,4 мартага ошган. Бу, аҳолининг фонд бозоридаги иштироки фаоллашиб, акция ва корпоратив облигацияларга қизиқиши ўсаётганлигини кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: