2014 йилда ўзбек автосаноати мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил машиналарнинг ҳар бештадан биттасини экспортга жўнатди

Дата: 14:51, 13-02-2015.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – 2014 йилда ўзбек автосаноати мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил машиналарнинг ҳар бештадан биттасини – 245,7 мингтадан 55 мингтасидан ошиғини экспортга жўнатди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар “Ўзавтосаноат” АК сайтида мавжуд.

2014 йилда тармоқ корхоналари томонидан умумий қиймати 8,9 трлн. сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Шунга кўра, ўсиш суръатлари 2013 йилдагига қараганда 111,1% ташкил этган.

Шу жумладан, мамлакатда ўтган йили 245,7 минг енгил автомобиллар, 3,8 минг автобус ва ISUZU юк машиналари, 1,2 минг МАN юк машиналари ва 133,7 минг автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда чиқарилган маҳсулотлар бугунда Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Украина, Беларусия, Индонезия, Бразилия, Туркия ва Кореяга етказиб берилмоқда.

$1 = 2448,16 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: