2014 йилда ўзбек компаниялари томонидан чиқарилган акцияларнинг ялпи суммаси 6,13 трлн сўмни ташкил қилди

Дата: 15:24, 16-01-2015.

Тошкент. 16 январ.ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистондаги акционерлик жамиятлари томонидан чиқарилган акцияларнинг ялпи суммаси 6,13 трлн сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонда 271 акциялар эмиссияси рўйхатга олинган.

Бундан ташқари, муомаладаги акциялар сони улар номинал қийматининг бўлиниши ҳисобига 10,2 млрд донадан 965,2 млрд. донагача (ёки 94,6 бараварга) ўсди.

2015 йил бошига келиб амалдаги акцияларнинг ялпи номинал қиймати 12,7 трлн сўмни ташкил қилиб, бир йил олдингидан 2,4 трлн сўм ёки 23,9% ошиқ.

Муомалада умумий қиймати 378,8 млрд. сўмлик корпоратив облигациялар мавжуд.

$1 = 2424,31 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: