2014 йилда ўзбек шарқ яккакурашлари мутахассислари 464 совринни қўлга киритдилар

Дата: 16:54, 06-04-2015.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – 2014 йилда ўзбек шарқ яккакурашлари мутахассилари жами 464 совринни қўлга киритдилар. Ушбу маълумотлар Шарқ яккакурашлари ва жанговор санъатлари марказининг ҳисобот конференцисида эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказдан хабар беришларича, бугунда у турли яккакурашлар 30 федерация ва ассоциацияларни бирлаштирган бўлиб, улар орасида олимпия спорт турларига кирувчи дзюдо ва таэквондо (WTF), хитой ушуси, индонезия пенчак-силати, кореянинг хапкидо, япониянинг айкидо, тайландча бокс ва бошқа жанговор санъатлар бор.

Марказ раҳбари Адҳам Аҳмадбоевнинг сўзларига кўра, яқинда ўзбек дзюдочилари Грузия ва Туркиядаги Гран-прида, тайбоксчилар Бангкокдаги университетлар ўртасида жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашдилар. Қизлар, хусусан, каратэчи қиз Барно Мирзаева икки Осиё ўйинларида кетма-кет медал олди.

Жами 2014 йилда Марказ федерациялари спортчилари 28 халқаро турнир, уч халқаро фестивал, уч Осиё чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва Осиё пляж ўйинлари, икки жаҳон кубоги, саккиз жаҳон чемпионатлари ва бошқа мусобақаларда қатнашдилар ва уларда 142 олтин, 145 кумуш ва 177 бронза медалларни қўлга киритдилар.

Эслатиб ўтамизки, бугунда Марказ федерацияларига аъзо спортчилар сони 158,155 минг кишини ташкил этиб, бундан 19,544 минг аёллардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: