2014 йилда Ўзбекистон 169 беғараз хориж грантларини жалб қилди

Дата: 17:36, 20-03-2015.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистон қиймати $215,5 млнлик 169 беғараз хориж техник кўмак грантларини жалб қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумотлар Ўзбекистон Молия вазирлиги сайтида эълон қилинди.

“Таълим, фан ва ишчилар малакасини ошириш” йўналиши бўйича 48 грант ($89,5 млнлик), “соғлиқни-сақлаш” йўналиши бўйича 35 грант ($60,4 млнлик), “экология” йўналиши бўйича 11 грант ($17,3 млнлик), “ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органларини техник жиҳозлаш” йўналиши бўйича 6 грант ($13 млнлик) жалб қилинди.

Бундан ташқари, “замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” йўналишида 8 грант ($10,8 млн), “ижтимоий муҳофаза, маданият, спортни ривожлантириш” йўналиши бўйича 26 грант ($6,4 млн), “ичимлик суви таъминоти ва санитария” йўналиши бўйича 1 грант ($6 млн), “қишлоқ ва сув хўжалиги” бўйича 10 грант (3,6 млн), “энергияни тежаш ва муқобил энергия манбаларини жорий этиш” йўналиши бўйича 3 грант (1,6 млн), “транспорт инфраструктурасини ривожлантириш” йўналиши бўйича 3 грант ($1,5 млн), “давлат бошқаруви органларини моддий-техник жиҳозлаш ва институционал ривожлантириш йўналиши бўйича 6 грант ($1,5 млн) амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: