2014 йилда Ўзбекистон автомобиль саноатида 14 лойиҳани амалга оширишни якунлади

Дата: 11:08, 10-02-2015.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистон автомобиль саноатида умумий қиймати $87,4 млн. бўлган 14 лойиҳани амалга ошириш якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Улар орасида энг йириклари Хоразм вилоятида “Дамас” енгил автомобиллари ва уларга буловчи қисмлар, “Жентра” машиналари учун фара ва чироқларини ишлаб чиқариш, полимер компаундларни ишлаб чиқаришни бошлаш кабилар бўлди. Натижада, ўтган йил якунлари бўйича 245,7 минг автомобиллар, 3,8 минг юк машиналари ва ISUZU автобуслари, 1,2 минг МАN юк машиналари ва 133,7 минг мотор ишлаб чиқарилди”, – деб таъкидлашди “Ўзавтосаноат” АК матбуот хизматида.

Маълумот ўрнида, компаунд деганда табий шароитларда қотувчи термофаол, термопластик полимер қотишма тушунилади. Ундан электроизоляцион материал сифатида фойдаланалади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: