2014 йилда Ўзбекистон бошоқли дон экинларидан 7 млн тонна ҳосил олишни режалаштирмоқда

Дата: 17:36, 11-06-2014.

Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ - 2014 йилда Ўзбекистон бошоқли дон экинларидан 7 млн тонна ҳосил олишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукуматнинг чоршанба куни эълон қилинган “2014 йил ҳосилидаги бошоқли дон экинларини йиғиб олишни ўтказиш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосланган ҳолда.
Ушбу ҳафтада бошланган йиғим-терим мавсумини августда ниҳоясига етказиш режалаштирилмоқда. Жорий йилда ҳам бошоқли дон экинлари экиладиган майдонлар миқдори деярли ўтган йилдагича қолдирилган бўлиб, 1,5 млн гектарга тенг. Шундан 1,42 млн гектар ерга буғдой экилган.
Хужжатга мувофиқ, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган буғдой ҳажми 2013 йилдаги даражада қолдирилган бўлиб, йиғилган ҳосилнинг 50%ни ташкил қилади.
Расмий статистик маълумотларга кўра, бошоқли дон экинлари ҳосили 2013 йилда 3,3% кўпайиб, 7,02 млн тоннага етган. Шу жумладан, буғдой етиштириш 3,5% ўсиб, 6,8 млн тоннагача кўпайган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: