2014 йилда Ўзбекистон божхоначилари 13,6 минг дона диний мазмундаги адабиётларни аниқладилар

Дата: 12:29, 07-04-2014.

Тошкент. 7 апрель. ЎзТАГ – 2014 йилнинг бошидан бери Ўзбекистон божхона постларида 13,6 минг дона диний мазмундаги адабиётларни ноқонуний равишда олиб ўтишга уринишлар билан боғлиқ 284 ҳолат аниқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра хорижда ишлаб чиқарилган, диний мазмундаги адабиётларни мамлакатга фақат унинг мазмуни экспертизадан ўтказилгандан кейиннгина олиб келиш ва сотиш мумкин.
Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 110 дона тегишли экспертизадан ўтмаган адабиётлар хориждан келаётган почта жўнатмалари орасидан топилган. Шунингдек, “Калининград-Тошкент” авиарейсини божхона текширувидан ўтказишда йўловчи уяли телефонидан диний характердаги файллар топилган. Ушбу ҳолатларда аниқланган адабиётлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар қўмитасининг тегишли хулосасига кўра, мамлакатга олиб киришга таъқиқланган бўлиб чиқди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: