2014 йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 6,9% кўпайтирди

Дата: 12:13, 17-03-2015.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – 2014 йил январ-декабрда Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 6,9% кўпайтирди ва пул ҳисобида 36,9 трлн. сўмга етказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7% (15,1 трлн. сўмга), экинлардан олинадиган маҳсулотлар 6,9% (21,8 трлн. сўмга) ўсди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркибида деҳқон хўжаликлари улуши 65,1% (2013 йил январ-декабрда – 64%), фермер хўжаликлари улуши 32,9% (34%), қишлоқ хўжалик корхоналари улуши 2% (2%) етди”, – деб таъкидлашди Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматида.

Бошланғич малумотларга кўра, 2014 йилда барча тоифадаги хўжаликларда қишлоқ хўжалик экинларининг умумий экин майдонлари 3,67 млн. гектарни ташкил этди.

$1 = 2478,23 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: