2014 йилда Ўзбекистон хўжалик судлари 263 минг ариза ва даъволарни кўриб чиқдилар

Дата: 11:38, 30-01-2015.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Олий хўжалик суди президиумининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2014 йилда хўжалик судлари томонидан 263 минг ариза ва даъволар кўриб чиқилди. Уларнинг 27 минги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, фермерлик хўжаликларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишга таалуқли бўлди. Улар фойдасига 312,4 млрд сўм ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинди. Даъвогарларга қулайлик туғдириш мақсадларида 86 минг хўжалик ишлари бевосита жойлардаги кўчма суд йиғилишларида кўриб чиқилди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Олий хўжалик суди матбуот хизматида.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимият, давлат бошқаруви органлари ва назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан қабул қилинган қонунга хилоф 326 хужжат ҳақиқий эмас деб топилди.

Хўжалик судларига электрон шаклда йўланган мурожатаатлар сони 2013 йилдагига қараганда 20 бараварга ошди ва 37 мингга етди. Шунингдек, суд иштирокчиларига судлар томонидан 52 мингдан ошиқ хабар ва суд хужжатлари электрон шаклда йўлланди.

$1 = 2436,16 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: