2014 йилда Ўзбекистон кимё саноати корхоналарида ишлаб чиқариш 8,9% кўпайди

Дата: 15:33, 23-01-2015.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистон кимё саноати корхоналарида ишлаб чиқариш 8,9% кўпайди ва пул ҳисобида 4107,7 млрд сўмни таiкил этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан хабар қилишларича, хусусан, суперфосфат ишлаб чиқариш 2 бараварга, фунгицидлар - 1,7 бараварга, карбамид - 1,2 бараварга, натрий нитрати - 17,6%, аммиак селитраси - 14,6%, азот кислота ва сульфоазот кислотаси - 14,7%, калий хлориди - 13,9%, сувсиз аммиак - 8,6%, цианийли натрий чиқариш 3,9% ўсган.

Шунингдек, юқори фаол моддалар, чакана савдо учун қадоқланмаган ювиш воситалари ишлаб чиқариш 1,9 бараварга, филаментли сунъий иплар - 1,4 бараварга, пигментлар, ойнага ишлов бериш воситалари чиқариш, бўёқ ва керамика учун шунга ўхшаш препаратлар - 10,7% кўпайган.

Бундан ташқари, пластмассадан плита, листлар ва пленкалар ишлаб чиқариш 2,5 бараварга, пластмассадан стол ва ошхона идишлари - 2,2 бараварга, пластмассадан қадоқланган буюмлар - 1,9 бараварга кўпайган.

Тармоқнинг республика саноат ишлаб чиқариши ҳажмидаги улуши 5,4%дан 5,5%га қадар ўсган.

$1 = 2430,17 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: