2014 йилда Ўзбекистон кимё саноати маҳсулот ишлаб чиқаришни 6,8% кўпайтирди

Дата: 11:36, 02-02-2015.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Республика кимё саноати корхоналарини бирлаштирган “Ўзкимёсаноат” ДАК 2014 йилги фаолиятига якун ясади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган йили бирлашма корхоналари томонидан 2 трлн. сўмликдан зиёд маҳсулотлар чиқарилди ва бу кўрсаткич 2013 йилдагига қараганда 6,8% ўсди. Ишлаб чиқариш ҳажмининг энг кўп қисми минерал ўғитларга тўғри келиб, 1,2 млн. тоннани ташкил қилди. Хусусан, 979,240 минг тонна азот, 136,510 минг тонна фосфор ва 96,36 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди”, – деб таъкидлашди “Ўзкимёсаноат” ДАК матбуот хизматида.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида “Ўзкимёсаноат” корхоналари $184,5 млн. маблағни ҳам ўзлаштирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: