2014 йилда Ўзбекистон коллежлари битирувчилари 200 млрд. сўмдан ошиқ кредитлар олдилар

Дата: 13:52, 19-01-2015.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистон банклари касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ўз ишларини очишлари учун 200,9 млрд. сўмдан ошиқ кредитлар бердилар. Бу “Соғлом бола йили” давлат дастурида режалаштирилганидан 1,7 баравар кўпдир, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика Марказий банкидан хабар қилишларича, коллеж битирувчиси бўлган 250 ошиқ бошловчи тадбиркорлар имтиёзли кредитлар олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар олдилар.

Бундан ташқари, ёшларнинг турмуш шароитларини яхшилашга 74,4 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар берилди, ёш оилаларга уй қуриш, сотиб олиш ва реконструкция қилишга ажратилган кредитларнинг миқдори эса 234,8 млрд сўмни ташкил қилди.

$1 = 2424,31 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: