2014 йилда Ўзбекистон озиқ-овқат саноатидаги 42 лойиҳага $80 млндан ошиқ маблағ жалб этилади

Дата: 12:15, 23-04-2014.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналаридаги 42 лойиҳага $80 млндан ошиқ сармоялар жалб этилиши режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бундан ташқари, 2014 йилда 1,18 минг ҳудудий инвестиция лойиҳалари бўйича 10 мингдан ошиқ янги иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилган.
Тошкентда Озиқ-овқат саноати корхоналари ассоциацияси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида тармоқнинг 2014 йил январ-март ойларидаги иш якунлари ҳам эълон қилинди. Таъкидланишича, маҳсулот ишлаб чиқариш 2013 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 6,2% ўсган.
Бугунда тармоқда 7,9 минг тонна сут, 3,9 мин тонна гўшт, 10,5 минг тонна мева-сабзовот муҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш имкониятига эга бўлган қувватлар мавжуд.
Тармоқдаги 40 ошиқ корхоналарда “ISO 9001” ҳалқаро сифат назорати тизими жорий этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: