2014 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” темир йўлларни ривожлантиришга деярли $670 млн. сарфлади

Дата: 11:56, 30-01-2015.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат-акционерлик темир йўл компанияси 2014 йилдаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Устивор инвестиция лойиҳалари доирасида компания $669,9 млн. маблағни ўзлаштирди. Ушбу маблағлар “Мароқанд-Қарши” ва “Қарши-Термиз” темир йўл участкаларини электрлаштириш, “Тошкент-Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги ҳаракатни ташкиллаштириш, янги икки йўлли “Жиззах-Янгиер” участкасини қуриш, темир йўлларни реабилитация қилиш, пассажир ва юк вагон паркларини янгилаш, локомотивлар харид қилиш уларни модернизация қилишга йўлланди. Шунингдек, 54 локомотив модернизация қилинди, 1488 юк вагони реконструкция қилинди, 650 юк ва 30 пассажир вагонлари қурилди”, – деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига компания бош менежери Шерзод Исматуллаев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: