2014 йилда Ўзбекистон тиббий саноати корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажмлари 12,6% ўсди

Дата: 15:28, 23-01-2015.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистон тиббий саноати корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажмлари 12,6% ўсиб, пул ҳисобида 564,5 млрд сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан хабар қилишларича, хусусан, мамлакатда гормонлар ёки антибиотиклар бўлмаган тиббий дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажмлари 15,7%, фармацевтик моддалар билан тўйинтирилган ёки қопланган тиббий пахта, марли ва шунга ўхшаш материаллар ишлаб чиқариш 31,3% ошган.

$1 = 2430,17 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: