2014 йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси деярли $5 млрдга етди

Дата: 12:39, 17-02-2015.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси деярли $5 млрдга етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кейинги йилларда мамлакаталр ўртасидаги товар айланмаси олти баравардан кўпга ўсди. “Жиззах” ЭИҲ, унинг Сирдарёдаги филиалларида қатор стратегик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Улар орасида Ангрендаги резинотехник буюмлар заводи, “Хитой-Ўзбекистон” газ қувури, “Ангрен-Поп” темир йўл тоннелини қуриш ва бошқалар бор. Инвестицион ҳамкорлик кўламлари ошмоқда. Кўплаб хитойлик тадбиркорлар Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирмоқдалар ва бу ерда ҚК очмоқдалар”, – деб таъкидлашди Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.

Бугун Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик инвестори ва иккинчи савдо ҳамкоридир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: