2014 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айланмаси 2,8 бараварга кўпайди

Дата: 17:54, 05-08-2015.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айланмаси $61,512 млнни ташкил этиб, 2013 йилдаги билан солиштирганда 2,8 бараварга кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Озарбайжон Давлат Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, ўзбекистондан Озарбайжонга автомобилсозлик маҳсулотлари (автобус ва енгил автомобиллар), машинасозлик ва агросаноат маҳсулотлари, рангли металллар, фармацевтика моллари ва ўғитлар етказиб берилади. Озарбайжондан Ўзбекистонга эса нефт ва кимё маҳсулотлари, механик ускуналар, қандолат маҳсулотлари жўнатилади.

Review.uz маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўзаро товар айрибошлаш ҳажмини сезиларли даражада кўпайтириш, янги экспорт маҳсулотлари етказиб беришни ўзлаштириш ниятидалар. Ушбу мақсадларда Озарбайжонда янги савдо уйи очилиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: