2014 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми деярли $60 млрдни ташкил этди

Дата: 14:34, 21-01-2015.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – Давлат статистика қўмитасининг дастлабги маълумотларига кўра, 2014 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми 144,9 трлн. сўмни (Марказий банк курси бўйича $59,6 млрд.) ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 8,1%га қадар ўсганлигини кўрсатмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2014 йил якунлари бўйича саноат ишлаб чиқариши ҳажми 75,2 трлн сўмни (+8,3%), қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 37 трлн сўмни (+6,9%), асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 33,7 трлн сўмни (+9,6%) ёки доллар эквивалентида $14,6 млрдни (+10,9%), қурилиш ишлари ҳажми 19,8 трлн сўмни (+18,3%), чакана товар айланмаси ҳажми 58,6 трлн сўмни (+14,3%) ташкил қилган.

$1 = 2430,17 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: