2014 йилда Ўзбекистон жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимидаги маблағлар қолдиқлари 29,8% ўсди

Дата: 12:32, 23-06-2015.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1 январ ҳолатига келиб Ўзбекистонда жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимида махсус шахсий ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиқлари 1,326 трлн сўмни ташкил қилиб, 2014 йилдаги билан солиштирганда 29,8% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар парламент қуйи палатасининг меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси мажлисида эълон қилинди.

“Бугунга келиб Ўзбекистонда пенсионерлар сони 8,704 млн кишидан ошди. Қонунчилик доирасида жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимидаги маблағлар Халқ банки томонидан инвестицион ва кредит ресурслари сифатида узоқ муддатли активларга жойлаштирилмоқда. Ўтган йили уларга 309,085 млрд сўм миқдорда фоизлар берилди”, – деб таъкидлашди парламент қуйи палатаси матбуот хизматида.

Бундан ташқари, ўтган йили фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимидан пенсия ёшида ўлим ҳолати юз берган ёки Ўзбекистондан бошқа мамлакатга доимий яшашга чиқиб кетиш ҳолатларида 159,313 млрд сўм тўлаб берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: