2014 йилда Ўзбекистонда 1000 эркакка 996 аёл тўғри келган

Дата: 17:39, 12-05-2016.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ– 2014 йилда Ўзбекистонда 1000 эркакка 996 аёл тўғри келган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар “Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида аёллар ва эркаклар” буклетида келтирилган. Ушбу тўплам гендер статистикаси бўйича 30-31 майда Вильнюсда (Литва) бўлиб ўтадиган семинарда тақдим этилади. Тўплам БМТнинг ЯИҚ томонидан МДҲ Статистика қўмитаси билан биргаликда тайёрланган.

Тожикистонда хам ўзбекистндагига яқинроқ вазият кузатилган бўлиб, бу ерда ҳар 1000 эркакка 977 аёл тўғри келган.

Бошқа МДҲ мамлакатларида бу нисбат бироз бошқача. Хусусан, Озарбайжонда 1000 эркакка 1009 аёл, Қирғизистонда 1021 аёл, Қозоғистонда 1070 аёл, Молдовада 1079 аёл, Арманистонда 1092 аёл, Беларусда 1150 аёл, Россияда 1158 аёл, Украинада 1161 аёл тўғри келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: