2014 йилда Ўзбекистонда 5,114 минг корхоналар 2-3 ёшгача болалари бўлган ёш оналарга моддий ёрдам кўрсатди
Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистонда 5,114 минг корхоналар 2-3 ёшгача болалари бўлган ёш оналарга 3,68 млрд. сўмлик моддий ёрдам кўрсатдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Республика Касаба уюшмалари кенгашидан хабар қилишларича, 2,624 минг корхона ва ташкилотларда 6,446 минг аёллар учун иш ҳақини сақлаган ҳолда 35-соатлик иш кунини жорий этишга эришилди. Ушбу меъёр нодавлат тармоғида ишловчи оналарнинг жамоавий шартномалари учун кўзда тутилган.
Хусусан, боқувчисини йўқотган, жисмонан чекланган, шунингдек, “Саҳоват” уйларида истиқомат қилаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун 215 млн. сўмдан ошиқ маблағ йўналтирилган.
Яна 1 млрд. сўм атрофида маблағ 1,960 минг аёлга маиший электр техника сотиб олишга сарфланди.
Касаба уюшмаларининг санаторияларида 408 аёл бепул даволанди, 217 аёл эса имтиёзли йўлланма олди.