2014 йилда Ўзбекистонда 534 км автомобил йўллари қурилди ва таъмирланди

Дата: 09:43, 28-01-2015.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – “Ўзавтойўл” ДАК 2014 йилдаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган 2014 йилда компания бўлинмалари томонидан умумий фойдаланишдаги 534 км автомобил йўлларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари ўтказилди. Шунингдек, деярли 300 км йўллар капитал таъмир қилинди. Бу ишларга жами 400 млрд сўм маблағ сарфланди. Компания паркини модернизация қилиш учун 536 дона махсус йўл-қурилиш техникалари сотиб олинди. Келаси йилда яна 1160 дона махсус техника сотиб олиш реджалаштирилмоқда. 2020 йил охирига келиб жами 5815 дона ана шундай техникалар харид қилинади”, – деб таъкидлашди “Ўзавтойўл” ДАК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: