2014 йилда Ўзбекистонда асосий капиталга 33 трлн. сўм инвестициялар киритилди
Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистонда асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 33715,3 млрд. сўмни ташкил қилди, бу 2013 йилдаги кўрсаткичга қараганда 9,6% ошиқдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат статистика қўмитасидан хабар қилишларича, асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар доллар эквиваленти ҳисобида $14,6 млрдни (+10,9%) ташкил этди. Инвестицияларнинг ЯИМга нисбати 23,3% (+0,1%) тенг бўлди.
Ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 5339,1 млрд. сўмни (+9,3%) ёки доллар эквивалентида $2,3 млрдни ташкил қилди.
Бундан ташқари, иқтисодиёт нодавлат тармоғи томонидан киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажмидаги улуши 78,7% ташкил этиб, 10,3% ўсди.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳукуматнинг 2014 йил якунларига бағишланган мажлисидаги нутқида 2015 йилда республикада $15,9 млрд хориж инвестицияларини ўзлаштириш режалаштирилаётганлигини таъкидлаб ўтган эди.
$1 = 2430,17 сўм