2014 йилда Ўзбекистонда чакана товар айланмаси ҳажми 14,3% ўсди

Дата: 14:46, 21-01-2015.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистонда чакана товар айланмаси ҳажми 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 14,3% ўсиб, 58643,4 млрд сўмни ташкил этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан хабар қилишларича, умумий ҳажмда савдо корхоналари чакана савдо айланмаси 37,2% ташкил қилиб, 21794,7 млрд сўмга (+11,8%), қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва деҳқон бозорларидаги чорва моллари айланмаси ҳажми 41,1% ташкил этиб, 24109,6 млрд сўмга (+16,4%), буюм ва ихтисослашган бозорлар айланмаси ҳажми 21,7% ташкил қилиб, 12739,1 млрд сўмга (+14,5%) етган.

Ўтган йил якунлари бўйича, улгуржи товар айланмаси умумий ҳажми 10,2% кўпайиб, 26559,5 млрд сўмни ташкил қилган. Улгуржи товар айланмаси таркибида истеъмолчилик товарлари сотуви 15884,5 млрд сўмни (+2,8%) ва ишлаб чиқариш-техник товарлари сотуви 10675,5 млрд сўмни (+23,8%) ташкил қилган. Ўз навбатида, истеъмолчилик товарлари жами товар айланмасининг республика умумий товар айланмаси умумий ҳажмида 59,8%, ишлаб чиқариш-техник товарлар сотуви 40,2% ташкил қилган.

$1 = 2430,17 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: