2014 йилда Ўзбекистонда фавқулодда ҳолатлар сони 15,1% пасайди
Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) маълумотларига кўра, 2014 йилда Ўзбекистонда фавқулодда ҳолатлар сони 2013 (159) йилдагига солиштирганда 15,1% пасайди ва 135тани ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ФВВ хабар қилишлрича, ҳисобот даврида авария-қутқарув отрядлари томонидан 3,293 минг оператив чиқишлар амалга оширилган ва фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилган. Турли тадбирлар ва оммавий сайрлар пайтларида хавфсизликни таъминлаш учун 523 ҳолларда қутқарувчилар ва махсус техника жалб қилинган.


