2014 йилда Ўзбекистонда иккита янги олий ўқув юрти очилди

Дата: 14:07, 23-01-2015.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистонда иккита янги олий ўқув юрти (ОЎЮ) – Тошкентдаги Инха университети ва Тошкент давлат стоматология институти очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳар икки ОЎЮ Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил 24 март ва 22 июлдаги қарорларига мувофиқ ташкил этилган.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йилда Ўзбекистонда 66та ОЎЮ мавжуд эди. Эндиликда уларнинг сони 68 етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: