2014 йилда Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 5,4% кўпайди

Дата: 20:44, 28-09-2015.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 5,4% кўпайди, дейилади БМТ “Кенгполосали алоқанинг ҳолати 2015” номли тадқиқотида маълум қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектелеком” ахборот хизмати маълумотларига кўра, агар 2013 йилда Ўзбекистон аҳолисининг 38,2% интернетдан фойдаланиш имконига эга бўлган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 43,6% етган (5,4%).

БМТ маърузасига кўра, бугун Ўзбекистон кенг полосали алоқанинг кириб бориши бўйича дунёнинг 189 мамлакати орасида130-ўринда туради. 2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда кенг полосали стационар интернетнинг кириб бориши ҳар 100 кишига 1,3 абонентни ташкил қилган.

БМТ маълумотига кўра, Ўзбекистон интернетнинг жисмоний шахслар учун арзонлиги бўйича 144 мамлакат орасида 48 ўринни эгаллаган.

2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистон интернетнинг кириб келиши бўйича 109 ўринда бўлган (ҳар 100 кишига 23,9 абонент, 7,9 млн киши). “Ўзбектелеком” маълумотига кўра, 2009 йилда Марказий Осиёда атига 5 млн интернет фойдаланувчи бўлган.

БМТ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 10,5% уй хўжаликлари интернетдан фойдаланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: