2014 йилда Ўзбекистонда кўрсатилган туристик хизматлар ҳажми 16% ўсди

Дата: 11:17, 11-02-2015.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбектуризм” Миллий компанияси 2014 йилда туризм соҳаси ривожи якунларини сарҳисоб қилиб, тармоқни 2015 йилда барқарор ривожлантиришга доир устивор вазифаларни белгилаб олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2014 йилда туристик хизматлар кўрсатиш ҳажми 16% ўсди, туристик хизматлар экспорти прогнози 20% ошди. Жорий йилда Тошкент, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида туризмни ривожлантириш дастурлари доирасида 484 лойиҳани амалга ошириш учун $260 млн маблағни ўзлаштириш режалаштирилмоқда. Бундан $119 млни лойиҳалар ташаббускорлари томонидан, $88 млни банк кредитлари, $26 млни давлат бюджети, $29 млни хорижий грантлар ва инвестициялар ҳисобига амалга оширилади”, – деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: