2014 йилда Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш 1,5% ўсиб, 99,5 минг тоннага етди

Дата: 15:33, 19-02-2015.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги монопол мис ишлаб чиқарувчи - “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати ОАЖ (ОТМК) 2014 йилда мис ишлаб чиқариш ҳажмларини 2013 йилдагига солиштирганда 1,5% кўпайтириб, 99,5 минг тоннага етказди, деб хабар берди Қозоқ телеграф агентлигига (КазТАГ) комбинат вакили.

“Биз ишлаб чиқариш ҳажмларини ўтган йилги миқдорда сақлаб қолдик, ҳатто, ноқулай нарх-навога қарамасдан, бир оз кўпайтирдик”, - деб таъкидлади комбинат вакили.

Унинг сўзларига кўра, ОТМК Туркия, ЕИ ва Яқин Шарқдаги анъанавий харидорлардан талаб камайиши баробарида Осиё мамлакатларида янги харидорлар изламоқда.

Олмалиқ ТМК Ўзбекистондаги монопол мис ишлаб чиқарувчидир. Корхона хом-ашёни Тошкент вилоятидаги Калмақир ва Сари-Чеку мис-порфир конлари, Жиззах вилоятидаги қўрғошин-рух-барит конлари, шунингдек, Қашқадарёдаги Хандиза полиметаллар конидан олади.

Комбинат қадоқланган мис, металл рух, қўрғошин концентрати ва бошқалар ишлаб чиқаради. ОТМК ҳиссасига Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган кумушнинг 90% ва олтиннинг 20% тўғри келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: