2014 йилда Ўзбекистонда полиграфия маҳсулотларини ишлаб чиқариш 9,5% ўсди

Дата: 17:38, 22-01-2015.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – 2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистон полиграфия корхоналари 745 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардилар, бу 2013 йилдаги кўрсаткичдан 9,5% кўпдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан хабар қилишларича, ҳисобот даврида тармоқдаги йирик корхоналар китоб-журнал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 43,4% оширди. Шу жумладан, савдо-реклама каталоглари, проспектлар, афиша ва бошқа реклама маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,9 бараварга, почта откриткаларини чиқариш 50,4%, журнал ва ҳафтасига тўрт марта чиқувчи босма нашрларни чоп қилиш 20,5%, бошқа босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш 1,7 бараварга кўпайган.

Бундан ташқари, бланклар ва ишбилармонлик формулярларини ишлаб чиқариш 12,2% ошди, дафтарларни ишлаб чиқариш 2,1% кўпайди.

Шу билан бирга, корхона ва ташкилотларга кўрсатилган муқовалаш ва безаклаш хизматларининг ҳажми 1,6 бараварга кўпайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: