2014 йилда Ўзбекистонда ёшлар учун 980 минг янги иш жойлари яратилди

Дата: 10:03, 26-05-2015.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистонда ёшлар, шу жумладан, 600 мингдан ошиқ таълим муассасалари битирувчилари учун 980 минг янги иш жойлари яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан хабар қилишларича, бундан ташқари, битирувчиларга бизнесларини юритиш учун деярли 200 млрд сўмлик микрокредитлар берилган бўлиб, бу 2013 йилдагидан 1,4 бараварга кўпдир.

2015 йилда 500 минг атрофида битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 250 млрд сўм миқдорда имтиёзли кредитлар бериш кўзда тутилган.

Буларнинг бари Вазирлар Маҳкамасининг 10 майдаги “Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида, ҳозирда ёшларга тадбиркорлик соҳасида бандликка кафолат берувчи 10 ошиқ қонунлар амалда. Кейинги йилларда қонунчиликка битирувчилар бандлигига қўшимча кафотлатлар берувчи ўзгартиришлар киритилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: