2014 йилда Ўзбекистонда юкларни божхонада расмийлаштиришда 98,6% товарлар электрон шаклда декларация қилинди
Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистонда юкларни божхона расмийлаштиришда 98,6% товарлар электрон шаклда декларация қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат Божхона қўмитаси (ДБҚ) вакилларининг маълумотларига кўра, 2013 йилда юкларнинг 39,2% ушбу услубда расмийлаштирилган эди.
2014 йилда Ўзбекистон божхона органлари томонидан ДБҚ расмий веб-сайти орқали ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун 17 та интерактив хизматлар амалиётга жорий этилди. Яна 6 электрон хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим қилинмоқда. Улар орасида “ТИФ-Шартнома”, “Ҳисоб-китоб маълумотномаси”, “Авто”, “Темир йўл”, каби хизматлар бўлиб, мазкур хизматлар божхона расмийлаштируви бўйича маълумот ва хужжатларни масофадан туриб жўнатишга имкон беради.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2013 йил бошидан бери юкларни божхонада расмийлаштиришда товарларни электрон шаклда декларация қилиш имконияти мавжуд.