2014 йилда Ўзбекистондаги 98,7% божхона юк декларациялари электрон шаклда расмийлаштирилди

Дата: 17:18, 31-03-2015.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистондаги божхона юк декларациялари умумий ҳажмининг 98,7% ёки 402 минг донаси электрон шаклда расмийлаштирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат Божхона қўмитасидан хабар қилишларича, мамлакат ҳукуматининг 2013 йил январидаги қарорига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига ўз истагига кўра божхона юк декларациялари электрон шаклда расмийлаштириш имкони берилган.

Электрон декларация дастури хўжалик субъектлари ҳуқуқларини муҳофаза қилишни таъминлашга кўмаклашади. Хусусан, ушбу тизим ёрдамида божхона тартибларининг бузилишига оид 850 ҳолатнинг олди олинди.

2014 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлар ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда киритишни амалга оширмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: