2014 йилда Ўзбекистондаги конлар “Lukoil Overseas”нинг газ қазиб олиш ҳажмлари ўсишининг 20% таъминлади

Дата: 10:12, 18-03-2015.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ - 2014 йилда Ўзбекистондаги конлар “Lukoil Overseas”нинг газ қазиб олиш ҳажмлари ўсишининг 20% таъминлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, “Хаузак-Шоди” конида ноябр ойида янги компрессор станцияси ишга тушурилди. Айнан шу станция жорий газ қазиб олиш ҳажмларининг 20% ўсишини таъминлади”, дейилади OilNews.kzнинг баланс комиссияси йиғилишидаги баёнотида. Ушбу йиғилиш “ЛУКОЙЛ” ОАЖга қарашли “Lukoil Overseas”нинг 2014 йилдаги ишлаб чиқариш фаолияти якунларига бағишлаб ўтказилди.

Ҳисоботда айтилишича, “Қандимнинг дастлабги гази” йирик капитал лойиҳасини амалга ошириш актив босқичга кирди, лойиҳа хужжатларини ишлаб чиқариш, ускуналарни тайёрлаш ва етказиб бериш давом эттирилди, шунингдек, “Ҳисорни тўлиқ ривожлантириш” лойиҳаси доирасида илк қурилиш ишлари ҳам давом эттирилди.

Натижада Ўзбекистон конларида йиллик газ қазиб олиш ҳажмлари 4 млрд м3ни ва 100 минг тонна суюқ углеводородларни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: