2014 йилда Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида 40,1 минг иш ўринлари ташкил қилинди

Дата: 18:09, 24-03-2015.

Гулистон. 24 март. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида 40,1 минг иш ўринлари ташкил қилинди. Бу 2013 йилдаги кўрсаткичга қараганда 100тага кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармасидан хабар беришларича, ўтган йили ишга жойлашганларнинг 15 мингини аёллар, 16 мингини ёшлар ташкил қилади.

Бундан ташқари, иш ўринларининг 75% кичик бизнес соҳасида, 1,8 мингтаси касаначилик асосида, 2 мингдан ошиғи оилавий корхоналар шаклида, 500 хунармандчилик соҳасида яратилди.

2013-2014 йилларда коллежни битирганларнинг 86,6% ишга жойлаштирилди. Иш берувчилар орасида “Peng-Sheng”, “Sirdaryo-Mega-luks” ҚК, “Сирдаре ИЭС” акционерлик компанияси, “Мос Ян Текс” МЧЖ бор.

Шу билан бирга, коллеж битирувчиларининг 955таси 4,3 млрд сўмлик банк кредити олди.

Маълумот ўрнида, 2014 йилда Ўзбекистонда 1 млн. иш жойи яратилди, бундан 60% қишлоқ жойларида. 600 минг коллеж битирувчилари ҳам ишга жойлаштирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: