2014 йилда Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида 65та енгил саноат корхоналари ишга туширилади
Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида лойиҳа қиймати 78,6 млрд сўмлик 65та енгил саноат корхоналарини ишга тушириш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекенгилсаноат” ДАКдан хабар қилишларича, ҳозирда улардан 9таси қуриб битказилган бўлиб, ушбу корхоналарга киритилган инвестициялар миқдори 7,5 млрд сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда вилоятда жами 273 енгил саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Улар томонидан йил бошидан бери 43,3 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлиб, бу 2013 йилдагига қараганда 13,7 баравар кўпдир.
Енгил саноат корхоналари томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми $5,3 млнни ташкил этди.


