2014 йилда “Ўзметкомбинат” $6,85 млнлик технологик ускуналар харид қилди

Дата: 16:49, 29-12-2014.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – 2014 йилда “Ўзметкомбинат” акционерлик жамияти $6,85 млнлик технологик ускуналар харид қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) корхона сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Бу ишлар “Металлургик ускуналарни янгилаш” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш доирасида қилинмоқда. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – ҳам маънан, ҳам жисмонан эскирган ускуналарни янги, замонавийларига алмаштиришдан иборат.

Айни пайтда ускуна сотиб олишга сарфланган маблағ миқдори режадагидан анча ошди ($4 млн).

Ускуналарни янгилаш корхонага ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, маҳсулотлар сонини кўпайтириш ва улар сифатини яхшилаш, атроф муҳитга зарарли таъсирларни камайтиришга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: