2014 йилда ”Ўзметкомбинат” амалдаги нархларда 2 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди

Дата: 16:10, 03-02-2015.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбек металлургия комбинати (“Ўзметкомбинат” АЖ) амалдаги нархларда 1 трлн. 82,6 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Комбинатдан хабар беришларича, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмлари 50,3 млрд сўмни ташкил этиб, 2013 йилдагига қараганда 5,2% кўпгайган ва прогноз кўрсаткичларидан 6% ошган. Локализация дастури бўйича 10,879 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Бу, прогноз кўрсаткичдан 45,2% кўпдир.

Бундан ташқари, капитал киритмалар бўйича режа ҳам бажарилиб, бу кўрсаткич 53,2 млрд сўмни ташкил этган. 2014 йилги Кооперация биржаси доирасида тузилган қиймати 136,965 млрд сўмлик шартномалар 100% бажарилиб, 103 иш ўрни яратилган. 1,263 коллеж ўқувчилари учун амалиёт ташкил этилган. “Соғлом бола йили” давлат дастури доирасида 24 тадбир ўтказилиб, бунга 3,7 млрд сўм сарфланганлиги хабар қилинмоқда.

2014 йилда “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан маҳсулот таннархлари 57,13 млрд. сўмга туширилди ва бу прогноз қилинганидан 9,3% ошиқ.

$1 = 2442,13 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: