2014 йилда “Ўзметкомбинат” АЖ 10,79 млрд сўмлик янги маҳсулот чиқарди

Дата: 19:30, 15-01-2015.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2014 йилда “Ўзметкомбинат” АЖ Маҳаллий хом-ашё асосида ишлаб чиқаришни локализация қилиш дастури доирасида 10,79 млрд сўмлик янги маҳсулот чиқарди. Бу эса, прогноз кўрсаткичлардан 45,2% кўпдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Комбинатдан хабар қилишларича, хусусан, бу ерда CuSn0 мис маркали фольганинг қалинлиги 0,04 ммдан 0,07 ммгача бўлган қаттиқ ҳолатдаги (1,131 млрд сўмлик) ва қалинлиги 0,03 ммдан 0,04 ммгача бўлган махсус термик ишланган (1,739 млрд сўмлик) турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Шу жумладан, ушбу маҳсулот экспортга ҳам чиқарилди.

Бундан ташқари, комбинат ҳажми 4,5 литрлик кастрюлкалардан 10,056 минг дона ёки 151 млн. сўмлик (режадаги 5 минг дона ўрнига) ишлаб чиқарди. Ушбу маҳсулотнинг бари маҳаллий бозорда сотилди.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзметкомбинат” АЖ Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган бўлиб, Ўрта Осиёдаги ягона қора металлургия корхонаси ҳисобланади. Бу ерда пўлатнинг турли хиллари, арматура, чиғирланган темир, швеллер уголоклари ва бошқа кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: