2014 йилда ЎзРТХБ давлат харидлари барча электрон харидларнинг ярмидан кўпини ташкил қилди

Дата: 22:57, 22-06-2015.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ - 2014 йилда Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) давлат харидлари барча электрон харидларнинг ярмидан кўпини, яъни 821 млрд сўмдан 470,6 млрд сўмини ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа матбуот хизмати маълумотларига кўра, “Ўзбекистонда электрон харидлар бошланғич нархларни пасайтиришга қаратилган электрон аукцион савдолар шаклида амалга оширилади”. “2014 йилда электрон харидларнинг умумий ҳажми 821,0 млрд сўмга етди. Бунда давлат харидларининг ҳажми 2013 йилга нисбатан 13%га ўсиб, 470,6 млрд сўмни ташкил этди, корпоратив харидларнинг айланмаси эса, улар нисбатан яқинда жорий этилганлигига қарамасдан, 350,0 млрд сўмдан ошди. Давлат ва корпоратив харидлар бўйича ўтказилаётган электрон савдолар давомида ҳар бир талабномага етказиб берувчиларнинг 6та таклифлари келиб тушмоқда. Хусусан, бундан олдин, яъни бошланғич босқичда ҳар бир буюртмага атига 2 таклиф тўғри келар эди”, – дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: