2014 йилда “Ўзвинсаноатхолдинг” 26,4 млрд сўм миқдорда соф фойда олди

Дата: 16:01, 29-09-2015.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилда “Ўзвинсаноатхолдинг” холдинг компанияси 26,4 млрд сўм миқдорда соф фойда олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Review.uz маълумотларига кўра, ишланган пулнинг 67% ёки 17,7 млрд сўми холдинг таркибига кирувчи АЖ ва унитар корхоналарнинг низом жамғармаларини кўпайтиришга, 15% (3,9 млрд сўм) дивидендлар тўлашга, 10% (2,6 млрд сўм) ҳукумат қарорларини бажариш ва ҳайрия ишларига, 6,5% (1,7 млрд сўмдан ошиқ) резерв жамғармасига, 1,2% (315 млн сўм) моддий рағбатлантиришга йўлналтирилган.

Компания маълумотларига кўра, 2014 йил январ-декабрда унинг корхоналари солиштирма нархларда 1,6 трлн сўмлик маҳсулот, 1,5 трлн сўмлик халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарганлар. Ишлаб чиқариш 2013 йилга нисбатан 5,5% ва 5,4% ошган.

Хусусан, истеъмолчиларга 30585 литр узум виноси, 60138 литр арақ ва ликер маҳсулотлари (+2,9%), 636,7 минг литр коньяк (+12,6%) ва 65997 литр ошхона спирти (+1,4%) етказиб берилган.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда “Ўзвинсаноатхолдинг” холдинг компанияси корхоналари томонидан 174 хилдаги янги алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

$1 = 2621 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: