2014 йилдан кейин деярли 2 минг америка солдатлари Афғонистонда аксилтеррор операцияларини ўтказиш учун қолади

Дата: 17:58, 05-06-2014.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – 2014 йилдан кейин 1800 америка солдатлари Афғонистонда аксилтеррор операцияларини ўтказиш учун қолади, дея хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).
“Америка харбий расмийларининг сўзларига кўра, АҚШ 2014 йилдан кейин 1800 америка солдатларини Афғонистонда аксилтеррор операцияларини ўтказиш учун қолдиришни режалаштирмоқда”, - дейилади агентликнинг пайшанба куни тарқатилган хабарида.
Бу, АҚШ маъмуриятининг яқинда йил охирига келиб Афғонистонда 9800 атрофида америка солдат ва офицерлари қолади, деган баёноти фонида пайдо бўлди”, - деб қайд этилади хабарда.
8 минг кишидан иборат АҚШ ҳарбийлари НАТОнинг янги ўқув ва маслаҳат миссиясининг бир қисми бўлади.
Айни пайтда, агентлик маълумотларига кўра, америка ҳарбийлари иттифоқ давлатлар ҳам АИР аксилтеррор кучларига ёрдам кўрсатишлари мумкин деб ҳисоблайдилар. АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кучлари бош қўмондони генерал Жозеф Данфорд иттифоқ қўшинлари сонини 12 минг кишига етказиш учун ҳеч қандай муаммо кўрмаятганлигини маълум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: