2014 йилнинг 10 ойида Россияда ўзбек автомобиллари сотуви 32% тушиб кетди

Дата: 17:16, 13-11-2014.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 10 ойида Россияда GM-Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилаётган ўзбек автомобиллари сотуви 32% тушиб кетди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу муддат давомида жами 33472 автомобиль сотилди, ўтган йилнинг ўн ойида эса 49014 машина сотилган эди. Октябрда сотувлар ҳажми кеский пасайди ва 69% ташкил қилди. Бу ойда атига 1819 автомобиль (2013 октябрида – 5921) сотилди”, – деб қайд этилади Европа бизнеси ассоциацияси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси хабарида.

GM-Uzbekistanнинг Россия бозоридаги улуши 2,1%дан 1,7% қадар пасайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: