2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб ўзбек олимларининг энг кам иш ҳақи 1 млн сўмдан ошди

Дата: 13:25, 06-01-2015.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб ўзбек олимларининг энг кам иш ҳақи 1 млн сўмдан ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Хусусан, институт директорининг (профессор) маоши 1663850 сўмдан 1830235 сўмгача ошди, кичик илмий ходимнинг ойлиги (фан номзоди) – 1172873 сўмдан 1290160 сўмга қадар, изланувчи-тадқиқотчининг ойлиги эса 925818 сўмдан 1018400 сўмгача кўпайди.

Олимларнинг ойлик маошлари Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологиялар ривожини мувофиқлаштириш қўмитаси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори билан оширилди.

$1 = 2424,23 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: