2014 йилнинг 3-чорагида “Ўзтрансгаз” маҳсулот сотишдан 5,12 трлн сўм олди

Дата: 14:58, 20-11-2014.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзтрансгаз” ўзбек акционерлик компанияси 2014 йилнинг июл-сентябридаги фаолияти давомида 5,12 трлн сўм миқдорда соф тушум олди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания молия ҳисоботига мувофиқ, ушбу кўрсаткич 2013 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 12,7% ўсди. Ялпи фойда ҳажми 3,22 трлн сўмни ташкил қилди ва 44,8% ўсди.

Ширкатнинг соф фойдаси 1,83 трлн сўмни ташкил қилиб, ўтган йилдагига солиштирганда деярли икки баравар – 98,3% ошди.

Муддат сўнгига келиб компания узоқ муддатли активлари миқдори 3,66 трлн сўмни, низом капитали 460,8 млрд сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзтрансгаз” 1998 йил охирида ташкил этилган. 2006 йилда компанияга “Ўзкоммунхизмат” таркибидаги ҳудудий газ таъминоти корхоналари қўшилиб, қайта ташкил қилинган. Компаниянинг асосий вазифаси – республика аҳолисини табиий газ билан таъминлаш.

$1 = 2396,79 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: