2014 йилнинг 3-кварталида ўзбек обуна агентлиги 490,9 млн сўм дивиденд тўлайди
Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – “Матбуот тарқатувчи” обуна агентлиги 2014 йилнинг 3-квартали учун 490,9 млн сўм дивиденд тўлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Дивидентлар тўлаш номинали 4 минг сўм бўлган оддий хужжатлаштирилмаган акциялар бўйича амалга оширилади. Даромадлар тўлаб бериладиган қимматли қоғозларнинг умумий сони - 1 млн дона.
Ҳар бир акцияга 490,9 сўм ёки номиналига 12,3% тўлаб берилади.
Дивидендлар 2015 йил 26 февралга қадар тўланади.
$1 = 2409,67 сўм


