2014 йилнинг 6 ойида “Аммофос-Максам” 2,437 млрд сўм миқдорда соф фойда олди

Дата: 22:38, 09-09-2014.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 6 ойида “Аммофос-Максам” Очиқ-акционерлик жамияти (“Аммофос-Максам” ОАЖ) 2,437 млрд сўм миқдорда соф фойда олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Корхона ахборот хизмати маълумотларига кўра, компаниянинг маҳсулот реализациясидан олган соф тушуми 103,05 млрд сўмдан (2013 йилнинг биринчи ярми бўйича) 119,73 млрд сўмга қадар ўсган. Корхона активлари 375,8 млрд сўмгача кўпайди. Узоқ муддатли активлар миқдори эса 32,66 млрд сўмдан (2013 йилнинг биринчи ярми бўйича) 30,73 млрд сўмга қадар камайди.

Хусусан, компаниянинг ўз маблағлари 63,15 млрд сўмга етди. Ўтган йилнинг биринчи 6 ойида эса уларнинг миқдори 60,88 млрд сўмга тенг эди. Корхонанинг низом жамғармаси бугунда 4,939 млрд сўмга тенг.

Эслатиб ўтамизки, мураккааб азот-фосфор ўғитлар ишлаб чиқарувчи “Аммофос-Максам” ОАЖ Ўзбекистоннинг йирик корхоналаридан бири ҳисобланади. Корхона хом-ашёни Қизилқум фосфорит конидан олади. Компания “Ўзкимёсаноат” ДАК таркибига киради.

$1= 2355,69 сумов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: