2014 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонда 564,4 млрд сўмлик йўл қурилиш ишлари бажарилди

Дата: 15:32, 11-08-2014.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 6 ойи ичида “Ўзавтойўл” компаниясининг муассасавий ташкилотлари томонидан қиймати 564,4 млрд сўмлик ($241,59 млн) йўл қурилиш ва пудратчилик ишлари бажарилди. Бу 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 27,7% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзавтойўл” ДАК матбуот хизмати маълумотларига кўра, юқоридаги муддат давомида 152 кмлик умум фойдаланишдаги йўллар реконструкция қилинди, халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобил йўлларида 48,8 млрд сўмлик таъмир ишлари бажарилди. Узунлиги 42,654 минг км бўлган умум фойдаланишдаги автомобил йўлларида 286,1 млрд сўмлик жорий таъмир ишлари ва бошқа ишлар амалга оширилди.

Эслатиб ўтамизки, автомобил йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича “Ўзавтойўл” давлат акционерлик компанияси 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, автомобил йўлларини бошқариш бўйича махсус орган ҳуқуқларига эга. Муассаса фаолияти автомобил йўллари ягона тармоғида тўхтовсиз ва туну-кун давомида ҳаракатни таъминлашга қаратилган.

$1 = 2336,20 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: