2014 йилнинг 8 ойида “Ўзсаноатқурилишбанк” ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 9,7 млрд сўм ажратди

Дата: 15:02, 23-09-2014.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 8 ойида “Ўзсаноатқурилишбанк” акционерлик тижорат банки (АТБ) ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 9,7 млрд сўм ажратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан ташқари, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 7,1 млрд сўм ажратилди.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимига 44 филиал, 50 атрофида мини-банклар, 58 омонат кассалари киради. Шунингдек, банк қошида 146 тўлов қабул қилиш пункти, 96 халқаро пул ўтказишлари пунктлари ҳам мавжуд.

2014 йилнинг 1 январига келиб банкнинг акционерлик капитали 326,3 млрд сўмга етди (+25,72%). Банкнинг ўз капитали миқдори эса йил бошига келиб 393,5 млрд сўмни ташкил қилди (+31,41%).

$1 = 2363,47 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: